28 Август 2021 йил 355

Боёвут тумани ИИБ ходимлари томонидан “Қора дори-2” босқичи давомида аёл сумкасидан “марихуанна” гиёхвандлик моддаси аниқланди.

2021 йил 25 август куни ўтказилган “Қора дори-2” босқичи тезкор тадбири давомида, Боёвут тумани Сохил махалласи ҳудудида жойлашган “Автошохбекат”да шубхали кўринган нотаниш фуқаро Боёвут тумани ИИБ 14-сонли таянч пунктига шахсига аниқлик киритиш мақсадида олиб келинган 1976 йилда туғилган, Боёвут тумани, Маданият махалласида яшовчи П.И шахсий тинтув қилинди. Тинтув вақтида қўлидаги целофан сумкасининг ичидан газета ўрамига ўралган ўзининг истеъмоли учун мўлжалланган ўзидан ўткир хид таратувчи, яшил рангдаги, қуритилган холатдаги “марихуанна” гиёхвандлик моддасига ўхшаш модда холислар иштирокида иш қонуний хал этилгунга қадар далилий ашё тариқасида олинган.  

Тайинланган судга оид экспертизанинг хулосасига асосан фуқаро П.Идан олинган модда “марихуанна” гиёхвандлик моддаси хисобланиб, умумий оғирлиги 2.36 граммни ташкил этиши кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 Боёвут тумани ИИБ

Text to speech