30 Июл 2022 йил 251

Боёвут тумани ИИБ томонидан “Хавфсиз тун” тадбири ўтказилди.

Боёвут туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётганлар 65 нафарни, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётганлар 34 нафарни, Озодликни чеклаш жазосини ўтаётганлар 48 нафарни, Синов муддати жазоси 2 нафарни, муддатидан илгари шартли озод этилганлар 75  нафарни жами 224  нафар назорат осидаги шахсларни ташкил этади.

Ҳозирги кунда Боёвут тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган шахслар томонидан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишларини олдини олиш, мақсадида Боёвут тумани ИИБ бошлиғининг кунлик тун тадбирига жалб этилган соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда 65 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назорат остидагиларни иш жойларидан ҳамда 48 нафар Озодликни чеклаш жазосини ўтаётган назорат остидаги шахсларни суд томонидан юклатилган тақиқ ва чекловларга риоя этиб яшаётганлигини текширилиб, мунтазам назорат қилиб борилмоқда, текширув натижасида тўрт нафар назорат остидаги шахслар суд томонидан қўйилган тақиқ ва мажбуриятларини бузганлик ҳолатлари аниқланиб уларга нисбатан Боёвут тумани ИИБ бошлиғи томонидан огоҳлантириш интизомий чораси қўлланилди. 

  Боёвут туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи

Text to speech