13 Январ 2022 йил 438

Боёвут тумани ИИБ томонидан ИД-карталар бериш давом этмоқда

Ўзбекистон Республикасида идентификация ИД-карталарини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисидаги 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065 сонли Фармонини ижросини таъминлаш борасида Боёвут тумани ИИБ  Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан қуйидаги ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Боёвут тумани ИИБ Миграция ва Фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан 2021 йил давомида 3793 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ИД-карталар берилди, 178 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга ИД-карталар берилди, 95 нафар доимий яшовчи хорижий фуқароларга ИД-карталар берилди.

Боёвут тумани ИИБ  Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси аҳолига мурожаат қилиб идентификация ИД-карталарини олиш ва алмаштириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўз ихтиёрига кўра хоҳлаган ички ишлар органларининг Миграция ва Фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига, уларни алмаштириш учун эса давлат хизматлари марказларига хам мурожаат қилишлари мумкинлиги маълум қилади.

 Боёвут тумани ИИБ  Миграция ва Фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси

Text to speech