18 Июн 2020 йил 481

Бошқа ҳудудлардан Сирдарёга ёрдамга келган ЙҲХБ ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган топшириқларини ижросини таъминлаш, сув тошқини оқибатлари бартараф этилган ҳудудларда қурилиш ишларини амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБ ЙҲХБлардан жами 122 нафар ДЙҲХ хизмати ходимлари ва 83 та ЙПХ патруль автомобиллари 14 та ҳудудларга икки босқичда хизмат ўташга бириктирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан келган жами 1015 та (шундан 507 та юк автомобили,  231 та эксковатор, 52 та юклаш трактори (погрузчик), 16 та автокран, 55 та булдозер, 13 та грейдер, 100 та фекалевоз ва 41 та трактор тиркама) техника талофат кўрган ҳудудларда инфраструктурани қайта тиклаш, тозалаш ва қурилиш ишларига жалб этилмоқда.

Тадбир бошидан (16 майдан) жами 1 382 та техникалар ёрдамида жами 252 456 куб, шундан 93 453 куб қурилиш маҳсулотлари ташилди ҳамда талофат кўрган ҳудудлардан  159 003 куб чиқиндилар ташиб чиқарилди. Мазкур қурилиш маҳсулотларини ташиш ва иншоотларни чиқиндилардан тозалаш учун 79 та ЙПХ патруль автомобилида жами 1 825 та кузатув остида ташиб берилиши таъминланди.

Сув тошқини натижасида Тошкент шаҳрини қўшни вилоятлар билан боғловчи халқаро аҳамиятдаги А-373 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш” автомобиль йўлини Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи 0-15 км. оралиғи (9+100 км, 9+600 км, 12+100 км)даги 3 та кўприкларга жиддий зарар етказилган.

Ҳозирги кунда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Кўприкқурилиш трести” томонидан ушбу кўприклар таянч устун (свай)ларини ўрнатиш ишлари якунланиб, қатнов қисмидаги темир-бетон плиталар ўрнатилмоқда.

Тошқин натижасида 21 километр ҳалқаро, 86 километр давлат ва 20 км маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларида 329 та йўл белгиси зарар кўрган бўлиб, ҳозирги кунда уларнинг  204 таси янгиларига алмаштирилди.

Таъмирлаш ишларига вилоят автомобиль йўллари бошқармаси тизимидаги ва қўшни вилоятлардан ҳашар ишларига жалб этилган 148 та юк автомобиллари ҳамда 126 нафар йўл усталари қатнашмоқда.

Таъмирлаш ишлари олиб борилаётган автомобиль йўлларида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланганлиги сабабли “Тошкент-Термиз” йўналишидаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик халқаро аҳамиятдаги М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг Гулистон, Янгиер шаҳарлари ва Ховос тумани ҳудудидан ўтувчи 104-152 км.лар  ҳамда         А-376 “Қўқон-Жиззах” автомобиль йўлининг 219-242 км.лар орқали ташкил этилди.

Мазкур автомобиль йўлларида ҳайдовчиларни огоҳлантириш мақсадида          М-34 йўлини 103-км, 119-км ва 144-км.ларида вақтинчалик ҳаракатланиш йўналишини билдирувчи ахборот паннолари ўрнатилди ва ЙПХ ходимларини доимий хизмат олиб боришлари йўлга қўйилди.

Ҳаракат жадаллигини ортиши натижасида М-34 йўлини 119-147 км. оралиғида юзага келаётган қоплама чўкишлари ва чуқурчалар ўз вақтида таъмирланиб транспорт воситаларинини узлуксиз ҳаракатланиши доимий тартибда назорат қилиб борилмоқда.

Республиканинг бошқа ҳудудларида ёрдамга келган 11 100 нафар ҳашарчиларни ДЙҲХ хизмати сайи ҳаракатлари билан беғараз ёрдам кўрсатиш учун 50 та автобусларда 37 маротаба 74 та ЙПХ патруль автомобили кузатуви остида белгиланган манзилларга етказилган.

 “Сардоба” сув омбори тошқини оқибатида талофат кўрган Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида яшовчи фуқароларга тегишли жами 674 та гувоҳнома, шундан 622 та ҳайдовчилик ва 52 та транспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари тиклаб берилган.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech