7 Сентябр 2020 йил 328

Боёвутлик Ҳимояга муҳтож аёлга "Ҳимоя ордери" берилди.

Боёвут тумани ИИБ ХПБ ҲҚМБ катта инспектори С.Турсунбоева ҳамда туман раиси ўринбосари О.Усмонова Боёвут тумани Ижодкор МФЙ, Юртпарвар кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.С нинг оиласини ўрганиш жараёнида Ш.Снинг турмуш ўртоғи О.С нинг хонадонида қайнонаси Д.Т томонидан мунтазам равишда камситилиб келаётганлиги, тазйиқ ўтказилиши аниқланди. Ушбу оиланинг тинчлигини бузаётган қайнонаси Д.Т ва қайнонасининг синглиси Х.М билан профилактик сухбат ўткизилиб, ёш оила ажралиб кетмаслиги борасида огохлантиришлар берилди. Фуқаро Ш.Сга Боёвут тумани ИИБ ҲҚМБ томонидан "Тазйиқ ва зўравонликка қарши Ҳимоя ордери" берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech