5 Август 2020 йил
                            
                                934                            
                    Боёвутлик аёлга "Ҳимоя ордери" берилди.
Боёвут тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори С.Турсунбоева томонидан Боёвут тумани "Олмазор" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар С.А ҳамда онаси О.Қ лар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Ушбу оилани ўрганиш жараёнида фуқаро О.Қ нинг турмуш ўртоғи фуқаро А.Қ аёли ҳамда қизи С.Ани тинч яшашга қўймаётганлигини ҳамда доимий равишда уларни хақорат ва маьнавий тазйиқ ўтказиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу фуқароларга Боёвут тумани ИИБ томонидан "Ҳимоя ордери" берилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати
 
                     
                                     
                                                        