14 Сентябр 2020 йил 258

Боёвутда яна бир ажралиш ёқасига келиб қолган оила яраштирилди.

Сирдарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Н.Тожибоева, ВИИБ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари Г.Мирзабекова, вилоят отинойиси М.Юлдашева, психолог М.Эшонхонова ва туман фаоллари иштирокида Боёвут тумани Олмазор МФЙ да яшовчи А.Қ ва О.Қ ларнинг оилавий муаммолари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий-ижтимоий, психологик тушунчалар берилиб, оилавий ажрим муаммоларнинг ечими бўлмаслиги, келгусида фарзандларига никоҳ тўйлари қилишлари кераклиги, оила муқаддас даргоҳлиги, уни асраш зарурлиги тўғрисида маслаҳатлар берилиб, уларни доимий маҳалла ва ички ишлар назоратида бўлишлари ҳақида огоҳлантирилиб яраштириб қўйилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech