9 Сентябр 2020 йил 593

Боёвут туманидаги маҳаллада "Бувижонлар мактаби"ни ташкил этиш мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Боёвут тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори С.Турсунбоева ва туман Нуронийлар кенгаши раиси Ж.Зулхайдаров, Туман бош имом хатиби А.Эралиев хамда туман хокими ўринбосари У.Қўшбековалар хамкорлигида Сохил махалласида "Бувижонлар мактаби"ни ташкил этиш мавзуси бўйича семинар бўлиб ўтди. Ушбу мавзу асосан :
- Ёшларни оилага тайёрлаш,
- Эрта турмушни олдини олиш,
- Оилвий низоларни бартараф этиш,
- Ажрим даражасига келган оилаларни яраштириш,
- Ёш қиз ва йигитларнинг кийиниш хамда ўзаро муомала маданияти ва шу каби долзарб мавзулардан келиб чиққан холда хар бир махалланинг ёши улуғ нуроний бувижонлари билан сухбат ўткизилиб, ёш оилалар билан кўпроқ сухбатлар ўткизишлари хақида турли хил таклиф ва маслахатлар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech