12 Сентябр 2020 йил 263

Боёвут туманидаги ишсиз бўлган аёллар ишга жойлаштирилди.

Боёвут тумани хоким ўринбосари У.Қўшбекова, Боёвут тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори С.Турсунбоева ҳамда А.Навоий махалла раиси ўринбосари Ш.Захириддиновалар иштирокида ишсиз бўлган аёлларни ишга жалб қилиш масаласи юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Боёвут тумани А.Навоий махалласида яшовчи 44 нафар ишсиз аёлларга оғир бўлмаган ишлар таклиф этилди. Шу билан бирга ушбу махаллада истиқомат қилувчи Н.Умматова тикувчилик, О.Саримсоқова қуроқчилик тадбиркорлиги билан шуғулланиб жами 10 нафардан зиёд аёлларни иш билан таьминлаганлигини ҳамда аёллар билан суҳбат давомида оиладаги ҳар қандай жанжалнинг сабаби рўзғордаги етишмовчиликдан келиб чиқиши, бундай оилавий низолар аёлларимизни жиноятчилик содир этишига ҳам сабаб бўлиши хақида сухбатлар бўлиб ўтди. Аёлларимиз бу йиғилишдан ўзларига тегишли хулосаларни олиб, бандликка мухтож бўлган аёлларимиз ўз истакларини билдиришиб, улар ишга жойлаштирилдилар.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech