29 Август 2020 йил 430

Боёвут туманида оилавий масалалар юзасидан "Маҳалла оила маскани" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Боёвут тумани Сохил МФЙда Боёвут тумани хокимлиги ҳамда туман ИИБ ўзаро хамкорлиги асосида "Маҳалла оила маскани" мавзуси бўйича Боёвут тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори С.Турсунбоева, Туман хокими ўринбосари У.Қўшбекова, Сохил махалла раиси, ўринбосарлари ҳамда фаоллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда асосан бугунги кундаги энг долзарб мавзулардан бири бўлган "ўзаро оилавий жанжаллар, қайнона келин, эр- хотин, ажримлар масалалари"ни ечимини топиш ҳамда ҳар қандай шароитда ҳам энг қийин муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлиги, яқинда оила қурган келинларга ҳам ушбу мавзуларда шу каби ижобий маслаҳатлар ва тушунчалар берилди.
Йиғилган фуқаролар ўзларига тегишли маслаҳатларни олганлигидан мамнун эканликларини билдиришди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech