12 Сентябр 2020 йил 270

Боёвут туманида келин қайнонага тазйиқ ўтказиб келаётганлиги туфайли қайнонага "Ҳимоя ордери" берилди.

Боёвут тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори С.Турсунбоева Боёвут тумани Сохил махалласи Хуробод кўчасида яшовчи фуқаро Б.И нинг оилавий шароитини ўрганиш жараёнида Б.И нинг келини Н.М қайнонасига нисбатан қўпол муносабатда бўлганлиги, хар хил сўзлар билан рухий тазйиқ ўтказганлиги аниқланди.
Б.Ининг келини Н.М билан профилактик сухбатлар ўтказилиб турмуш масаласида ва қайнона келин масаласида хар хил тушунчалар берилди хамда Б.Ига нисбатан Боёвут тумани ИИБ томонидан химоя ордери берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech