30 Октябр 2020 йил 306

Боёвут туманида ишсиз бўлган аёллар ишга жойлаштирилди.

Боёвут тумани ИИБ бошлиғи, пробация хизмати ходими хамда ХПБ ХҚМБ катта инспекторлари биргаликда Боёвут туманида жойлашган Маданият махалласи худудидаги "Стело-Мода" тикувчилик фабрикаси хамда Олмазор махалласи худудидаги "Асадбек ва Чарос" тикувчилик цехларининг иш фаолияти ўрганилиб чиқилди. Шу билан бирга ушбу тикувчилик цехларининг бўш иш ўринларига хозирги кунда яшаш шароити яхши бўлмаган аёлларимиз ва фарзандларини ёлғиз тарбиялаётган оналаримизни хамда йўлдан адашиб хозирги кунда ўз йўлини топишга уринаётган қиз ва аёлларимизни жойлаштириш тўғрисида таклиф берилди, зеро келгусида хар қандай жиноятни олдини олиш мақсадида хеч қандай иш билан машғул бўлмаган хотин-қизларимизни бандлик билан таъминлашимиз энг тўғри йўл хисобланади.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech