4 Ноябр 2020 йил 337

Боёвут туманида ёш оилани ажралишига сабабчи бўлаётган 3-шахслар расман огоҳлантирилди.

Боёвут тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори С.Турсунбоева, махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича туман хокими ўринбосари У.Қўшбекова хамда "Сохил" МФЙ мутахассиси Л.Тошматовалар томонидан Боёвут тумани "Сохил" махалласида истиқомат қилувчи фуқаролар А.И хамда турмуш ўртоғи А.Жларнинг оиласи 3-шахсларнинг аралашуви натижасида ёш оиланинг бархам топишига нуқта қўйган холда ушбу оилани муросага келтириб, оиланинг муқаддас даргоҳлиги ҳамда тинч-тотув яшаётган оилага ҳеч қандай 3-шахсларнинг аралашуви натижасида оила жар ёқасига келиб қолиши мумкин эмаслиги тушунтирилди. Шу билан оилани парокандаликка сабабчи бўлаётган 3-шахслар қатъий огоҳлантирилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech