20 Март 2021 йил 281

Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи хисобида назорат остида турган ёшларни касбга йўналтириш мақсадида ўқув семинари ўтказилди.

Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи томонидан 17.03.2021йи  Боёвут тумани Бенуний МФЙ, худудида жойлашган 1-сонли касб-хунар мактабида, Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи хисобида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаётган назорат остидаги ёшлар  ўртасида, Ўзбекистон Республикаи ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожоновнинг 02.03.2021 йилдаги 34-сонли Фармоишини ижросини таминлаш мақсадида профилактик сухбат ўтказилди.

Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи хисобида турган назорат остидаги шахслар 3 тоифага ажратилиб, жиноят қилишга мойил ҳамда жиноят қилиш хавфи юқори бўлган, назорат остидаги шахс А.Р га жазо ўташ қоидалари, суд томонидан ўзига нисбатан белгиланган мажбурият ва чекловларга риоя этиши тушунтирилди.

Шу билан биргаликда Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи билан Боёвут тумани Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари ҳамда 1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқитувчилари  ҳамкорликда “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 07 ноябрь ПҚ-4006-сонли қарорини ижросини таъминлаб, назорат остидагилар, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган вояга етмаганларнинг ижтимоий мослашуви ва ишга жойлашишига, шу жумладан, уларнинг касбий тайёргарлиги бўйича тадбирларни ташкил этиш орқали Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида турган ёшларни “КАСБ-ҲУНАРГА ҚАЙТА ЎҚИТИШ” мақсадида мактаб имкониятлари таништирилиб, назорат остидаги ёшларни келгусида касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилди.      

    Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи

Text to speech