29 Январ 2021 йил 329

Боёвут тумани ИИО Пробация гурухи хисобидаги назорат остидаги шахслар муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

ЖИБ Боёвут тумани биносида ўтказилган судда қуйидаги Боёвут туман ИИО Пробация гуруҳида жозо муддатини ўтаётган назорат остидаги шахсларнинг ишлари кўриб чиқилди.
Жумладан, Боёвут тумани ИИО Пробация гурухи хисобида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назорат остидаги шахслар Э.Ғ, С.И, Т.Э, Н.К, ҳамда муйян ҳуқуқдан махрум қилиш жазосини ўтаётган назорат остидаги шахслар З.М, М.Млар ўзларига нисбатан суд томонидан тайинланган жазодан Ўз.Рес ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
Ўтказилган суд жараёнида назорат остидаги шахсларни Боёвут тумани прокурор ёрдамчиси Р.Хуррамов жазодан муддатидан илгари шартли озод этилган назорат остидаги шахсларни келгусида қайта жиноят содир этса Ўз.рес ЖКнинг 60-моддасига асосан жавобгарлик масаласи тушунтирилди.
Жумладан, қонун устуворлиги таъминланиб,  Боёвут тумани ИИО Пробация гурухи хисобида туриб ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлаб юрган назорат остидаги шахс Х.А ўталмай қолган жазо муддати Ўз.Рес ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмига асосан Озодликдан чеклаш жазосига алмаштирилди.
Ўтказилган сайёр судда ЖИБ Боёвут тумани судининг раиси Ш.С.Исмаилов, Боёвут тумани прокурор ёрдамчиси Р.Хурраов ҳамда Боёвут тумани ИИО Пробация гурухи катта инспектори катта лейтенант У.М.Тоғаев, инспектор катта лейтенант Ф.А.Мирзаев ва ўн нафар назорат остидаги шахслар иштирок этди.
 Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи
Text to speech