Боёвут тумани ИИБ МваФРБ томонидан фуқароларга ID-карталар расмийлаштирилиб берилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4079-сон Қарори билан республиканинг мавжуд биометрик паспорт тизими инфратузилмаси негизида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти ўрнига 2021 йил 04 январ кунидан бошлаб идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш назарда тутилганлиги муносабати билан Боёвут тумани ИИБ МваФР бўлинмасида ҳам 2021 йил 04 январдан бошлаб фуқароларга ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш йўлга қўйилган.
Боёвут тумани ИИБ МваФРБ томонидан 2020 йилнинг 12 ой давомида 1551 нафар фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортлари берилган бўлсада 2021 йилнинг январь ойи давомида 863 нафар фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортлари расмийлаштирилди.
Шунингдек, 2021 йил 04 январдан бошлаб, шу кунга қадар Боёвут тумани ИИБ МваФР бўлинмасига 450 нафар фуқаролар ID-карталарини олиш учун мурожаат қилган бўлиб, 450 нафар фуқароларга ID-карталари расмийлаштирилиб берилди.
Боёвут тумани ИИБ МваФРБ