30 Ноябр 2021 йил 7809

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар ҳимоясида бўлган шарқ аёлларининг қадр-қиммати ҳамиша эъзоз-у, эътироф этилган. Бироқ сўнгги пайтларда хотин-қизларни кучли жинс вакиллари томонидан қадрсизлантириш, уларга тазйиқ ўтказиш, зўравонлик қилиш ҳолатлари ҳам афсуски кўплаб кузатилмоқда.

Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Сирдарё туманида "Зўравонликка қарши 16 кун" акцияси доирасида маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Сирдарё туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Муножат Шарипова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё тумани бўлинмаси раҳбари Лола Шоимова, Сирдарё туман ИИБнинг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Рўзигул Рисқулова, 41-ўрта мактаб директори Мавлуда Бурҳонова ҳамда МФЙ хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилар, туман ХТБга қарашли умумтаьлим мактабларининг амалиётчи психологлари ва юқори синф ўқувчи қизлари иштирок этишди.

Тадбир давомида ҳар бир маърузачи томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида хотин-қизларга нисбатан содир этилаётган зўравонлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашишда хотин-қизларимизни хақ-хуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили, шунингдек, гендер тенглик, аёллар ва эркаклар ўртасида тенг хуқуқлар ва имкониятлар, хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш, гендер зўравонликни олдини олиш тўғрисида хабардорликни ошириш тўғрисидаги маълумотлар бериб ўтилди.

Text to speech