16 Сентябр 2020 йил 8

#Биласизми Маъмурий тартиб-таомиллар ҳақида нима биласиз?

Мамлакатимизда махсус “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида” Қонун (https://lex.uz/docs/3492199)қабул қилинган.

Маъмурий тартиб-таомил – маъмурий органларнинг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятини тартибга солувчи процессуал қоидалардир.

Бунда маъмурий органлар дейилганда маъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида маъмурий бошқарув ваколати берилган органлар, шу жумладан давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек ушбу фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа ташкилотлар ва махсус тузилган комиссиялар тушунилади.

Махсус маъмурий тартиб-таомилларни белгиловчи қонун ҳужжатлари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳолатини ёмонлаштирмаслиги керак.

Ушбу Қонун маъмурий органларнинг манфаатдор шахсларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий фаолиятига, шу жумладан лицензия, рухсат бериш, рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларига, давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бошқа тартиб-таомилларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маъмурий-ҳуқуқий фаолиятга нисбатан татбиқ этилади.

Мазкур Қонун жисмоний ва юридик шахслар кундалик фаолиятида дуч келиши мумкин бўлган муҳим ҳужжатлардан биридир.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech