24 Июл 2020 йил 391

«Автомобилсиз шанба ва якшанба» Cирдарё вилоятида қатъий чеклов чоралари кўрилмоқда.

Республика Махсус комиссиясининг қарорига асосан 2 ҳафта шанба ва якшанба кунлари автомобиллар ҳаракати қатъий чекланиши маълум қилинган эди.

-Жорий қилинган чекловлар юзасидан Ички ишлар органлари ва ҳамкорликдаги ташкилотлар билан биргаликда тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда тушунтириш ва огоҳлантириш ишлари олиб борилган. Шу ўринда ҳайдовлардан, ушбу вақтинчалик чекловлар аввало ўзлари ва яқинлари, қолаверса, ҳар бир фуқаро хавфсизлиги ва саломатлиги учун эканлигини яна бир бор тўғри тушуниб, тартиб-қоидаларга қатъий амал қилишларини сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз! Республика Махсус комиссиясининг қарорига асосан, шанба ва якшанба (25-26 июль) кунлари республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксилар ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши эълон қилинган эди.

Шунингдек, аҳолига – "ўзини ўзи яккалаш" ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

-давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш белгиланган.

Шу мақсадда юқорида келтириб ўтилган масалаларни назорат ва ижросини таъминлаш учун Сирдарё вилоятининг барча шаҳар-туманларида ҳамкор ташкилотлардан иборат 24 та “Карантин қоидаларини назорат қилувчи” ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Ҳурматли фуқаролар! Сиздан карантин қоидаларига қатъий равишда амал қилишларингизни сўраб қоламиз. Ўзингиз ва оилангиз соғлигига беэътибор бўлманг.    

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech