30 Май 2020 йил 323

Ҳайдовчи рулда ухлаб қолди ва ......

.....ва йўл ўртасига қарама-қарши йўналишларни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб ўзи вафот этди.

2020 йил 30 май куни соат 05:25 да Ховос тумани ИИБга тушган хабарга кўра,       2020 йил 30 май куни соат 05:20 лар атрофида Ховос тумани, Ховособод МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 автойўлининг 151-км “Душанбе-Тошкент” йўналишида Сурхандарё вилоятида туғилган, Сурхандарё вилояти Узун туманида  яшовчи фуқаро Х.Л оқ рангли, Нексия-1 русумли, 75 A 891 BA давлат рақам белгили автомашинасини, бошқариб бораётиб, уҳлаб қолиши натижасида бошқарувни йўқотиб йўлнинг қарам-қарши йўналишларини ажратиб туриш учун ўрнатилган бетон тўсиққа урилиши натижасида, ЙТҲ содир этган.

Натижада автомашинани бошқариб келаётган ҳайдовчи Х.Л. воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Ховос тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ҳайдовчи-чарчадингми?, уйқу келяптими?, ТЎХТА-озгина дам ол! Ўзинг ва бошқа йўловчиларнинг ҳаётини хавф остига қўйма!

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати.

Text to speech