5 Апрел 2025 йил 284

Афв этилган шахсларнинг муаммолари жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда

Президентимизнинг «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят ИИБ масъуллари билан биргаликда ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи 11 нафар шахсларнинг хонадонларида бўлиб, оилавий шароитлар, мавжуд муаммоларни ўрганилди.

Ўрганишлар давомида давлатимиз раҳбари томонидан берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш борасида тушунчалар берилди.

Шунингдек, бугунги кунда афв этилган фуқароларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, иш билан таъминлаш, муқим даромад манбаини яратиш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech