26 Октябр 2020 йил 686

25-октябр “Ички ишлар органлари ходимлари куни”байрами муносабати билан Сирдарё вилояти ИИБда тадбир бўлиб ўтди.

Ички ишлар ходими. Фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш асносида, эл осойишталигини таъминлашга масъул бўлган соҳа фидойиси. Эътироф этишимиз керакки, бугун Осойишталик посбонлари тизимдаги ислоҳотларга хамоҳанг хизмат олиб бормоқдаки, натижада Сирдарё вилоятида жиноятчилик сезиларли равишда камайишига эришилганида кўринади. Эътибор ва рағбат кейинги фаолият учун ишонч демакдир. 25-октябр ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Сирдарёлик бир гуруҳ касб фидойилари юксак мукофотлар билан тақдирланди. Байрам муносабати билан Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида катта тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири раҳбарлигида ўтказилган видеоселекторда шахсий таркибга давлатимиз раҳбарининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Фаҳр билан қайд этишимиз ўринлики, соха тузилмаларида иш сифатини замон талаблари асосида ташкил этиш бўйича бутунлай янги механизм яратилди. Уюшган жиноятчилик, терроризм ва наркотрафикка қарши курашни кучайтириш, тезкор-қидирув, тергов, профилактика, йўл-ҳаракати ва патрул-пост хизматларини мустаҳкамлаш борасидаги салмоқли ишларнинг Сирдарё вилоятидаги амалий ифодаси сўзга чиққанлар томонидан таъкидланди. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда касбий маҳоратини ишга солган ҳолда хизмат қилаётган ходимларни меҳнатига юксак баҳо берилди. Давлатимиз раҳбарининг Фармонига асосан хизматда фаоллик намуна кўрсатган 2 нафар Сирдарёлик ички ишлар ходимига ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган 1 нафар ходимнинг онасига давлат мукофоти тантанали равишда топширилди.

Жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мардлик ва жасорати учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги буйруғи билан вилоят ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимидаги ходимларга навбатдаги унвон, кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва қимматли совғалар тантанали тақдим этилди. Ха, бу ишонч соҳа ходимларининг келгусидаги фаолияти учун мустаҳкам пойдевор бўлибгина қолмай, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда яна масъулият юклаши, табиий.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech