8 Июн 2021 йил 577

16 ёшга тўлган шахсларга ID-карталар тантанали топширилмоқда!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6065 сонли Фармонига асосан, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан жорий йилнинг 1 январь кунидан бошлаб аҳолига
ID-карталар расмийлаштириб берилмоқда.  

Жумладан, жорий йилнинг 31 май кунига қадар 12097 нафар шахсларга ID-карталар расмийлаштирилиб, тантанали равишда тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз янги тартибга кўра, фуқароларни ID-карталар билан хужжатлаштиришнинг биринчи босқичи - 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида;

иккинчи босқич - 2023 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача мажбурий тартибда алмаштирилиши белгиланганлигини маълум қиламиз.

Шунингдек, ID-картани расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи, яъни 218 минг 50 сўм миқдорида давлат божи ундирилади.

 Сирдарё вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Text to speech