30 Декабр 2021 йил 337

“Янги йил” байрами арафасида Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таьминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан бозорларда рейд тадбирлари ўтказилди.

Сирдарё вилоятининг шаҳар ва туманларида аҳоли орасида санитария эпидемиологик ҳамда юқумли касалликларни тарқалишини олдини олиш борасида Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси шахсий таркиби томонидан вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Гулистон шаҳри деҳқон бозорида аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиниши назорат тартибида текширилиб, фуқаролар томонидан сотиш учун олиб келинган чорва хайвонлари гўшти ва ички органлари, сут ва сут маҳсулотларининг белгиланган жойда ветеринария санитария кўригидан ўтказиб савдо қилинаётганлиги текширилди.

Текширувлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли тартибда чоралар кўрилди. Истеъмолга яроқлилиги номаълум бўлган маҳсулотлар вилоят ҳайвонлар касалликлари ташҳиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига юборилди.

 Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси

Text to speech