4 Феврал 2021 йил 309

“Тун” тадбири давомида Боёвут туман ИИО Пробация гурухи хисобида турган шахсларни тунги вақтда яшаш хонадонларидан текширилмоқда.

Боёвут туман ИИО Пробация гурухи ходимлари томонидан 2021 йил февраль ойида  “Тун” тадбири давомида Боёвут туман ИИО Пробация гурухи хисобида туриб “Озодликни чеклаш” жазосини ўтаётган назорат остидаги шахслар “Текширмасанг билмайсан шиори остида” суд ҳукми талаблари асосида тунги вақтда яшаш хонадонларидан текширилди. Ҳозирда Боёвут туман ИИО Пробация гуруҳи хисобида 150 нафар назорат остидаги шахслар туради. Шундан 45 нафар ахлоқ тузатиш ишлари, 33 нафар озодликни чеклаш, 28 нафар муайян ҳуқуқдан махрум қилиш, 1 нафар шартли синов ҳамда 43 нафар муддатидан олдин шартли озод қилинган назорат остидагилар ташкил қилади. Боёвут туман ИИО Пробация гурухи хисобида турган 150 нафар назорат остидаги шахслар уч тоифага ажратилиб, яъни жиноят қилиш хавфи юқори, жиноят қилишга мойил ҳамда тузалиш йўлига ўтганларга ажратилиб сохавий хизматлар билан ҳамкорликда оғир ва ўта оғир жиноятларини олдини олиш учун профилактик ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Тузалиш ўйлига ўтган мехнатга виждонан ёндашган назорат остидаги шахслар жазо муддатидан Ўз.Рес ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан олдин шартли озод қилинмоқда, аксинча жазо ўташдан бўйин товлаб юрган назрат остидаги шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланиб, ўталмай қолган жазо муддати бошқа оғирроқ турдаги жазога алмаштирилмоқда.  

 Боёвут туман ИИО Пробация гуруҳи  

Text to speech