4 Oktyabr 2024 yil 1250

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санджар Джабаров устоз ва фахрийлар ҳолидан хабар олди

Азал-азалдан халқимиз ёши улуғ нуронийларни эъзозлаб уларга катта эҳтиром ила ҳурмат кўрсатиб келинган. Айниқса, табаррук инсонларнинг ҳолидан хабар олиш уларнинг оғирини енгил қилиш ва насиҳатларию дуоларини олиш халқимизга хос фазилатдир.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санджар Джабаров “1 октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида самарали хизмат олиб борган фахрийлар, устоз ҳамда мураббийлар Сирдарё туманида истиқомат қилаётган истеъфодаги полковник Эргаш Абдуқодиров ҳамда истеъфодаги полковник Жўрақул Илясовларнинг яшаш хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди ҳамда байрам муносабати билан самимий табриклади.

Бошқарма бошлиғи фахрий устозлар билан суҳбат чоғида бугунги кунда давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизда миллати, тили, динидан қатъи назар, ҳар бир инсон ўз қобилияти ва истеъдодини, билим ва тажрибасини рўёбга чиқара оладиган ижтимоий давлат барпо этилаётганлигини, шу мақсадда барча куч ва имкониятларни ёшларнинг интеллектуал ва жисмоний камолоти, уларнинг сифатли таълим олиб, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари учун сафарбар этилаётганлиги, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни зиммасига олишга қодир янги авлодни тарбиялаш халқимизнинг барча фуқароларидан катта куч-ғайрат, азму шижоат билан меҳнат қилишни талаб этаётганлиги, ҳар бир соҳада етук, малакали ва тажрибали кадрларни етишиб чиқишида албатта устоз ва мураббийларнинг ҳиссаси беқиёслиги, айниқса ҳозирги замонавий ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган ходимларга ўрнак бўлиб, ўзларининг панд-насиҳатларини, билим ва тажрибаларини ходимлардан аямаётган фидойи, жонкуяр устоз ҳамда мураббийларнинг меҳнатлари алоҳида таҳсинга сазоворлиги, сўнгги йилларда устоз ва мураббийлар билан биргаликдаги олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли вилоят ички ишлар органларида мамлакатимизнинг тинчлиги, осойишталиги ва равнақи учун Ватанпарвар, мард, ҳалол, садоқатли ҳамда олижаноб ходимлар етишиб чиқаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Устоз ва мураббийлар томонидан бошқарма бошлиғига чуқур миннатдорчилик билдирилиб, келгусида барча ходимларнинг хизмат фаолиятига муваффақиятлар тилаб, дуо ва ниятлар қилинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech