Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров томонидан фуқаролар қабули ўтказилди
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Санжар Джабаров Сирдарё вилояти ИИБ фуқароларни қабул қилиш хонасида жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини қабул қилди.
Маълумки, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш Ички ишлар органларига юклатилган асосий вазифаларидан биридир.
Бунда Ички ишлар органлари томонидан фуқароларнинг муаммолари шахсий ва сайёр тартибда ўрганиш орқали уларнинг муаммолари ҳал этилиб келинмоқда.
Ўтказилган шахсий қабулда, Ички ишлар органларига оид турли хил масаладаги жами 10 нафар жисмоний шахслар ва уларнинг вакилларини мурожаатлари тингланди. Шулардан 4 нафар жисмоний шахснинг мурожаати қабулнинг ўзидаёқ ҳал этилди. 3 нафар жисмоний шахсларнинг мурожаати бўйича фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали тушунтириш берилди, 3 нафар жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бошқарма бошлиғи томонидан ижроси назоратга олинди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати