27 Январ 2022 йил 157

Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбари маҳаллаларда аҳолининг турмуш шароитини ўрганиш, муҳандислик-коммуникация тизимлари ва ижтимоий инфратузилмани янада яхшилаш юзасидан Оқолтин туманига ташриф буюрди.

Аввал хабар берганимиздек Оқолтин туманидаги «оғир ҳудуд» ҳисобланган «Тошкент», «Янги ҳаёт» ва «Мустақиллик» маҳаллаларида инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида Оқолтин тумани ИИБ бошлиғи раҳбарлигида «Ишчи гуруҳи» тузилган эди.

Жумладан, қисқа фурсат ичида 18 та юк машинада шағал келтирилиб, ички йўлларни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 10 дона темир-бетон таянчлар, 100 кВА қувватга эга бўлган трансформатор пункти ўрнатилиб, 4 км узунликдаги 0,4 квли ҳаво тармоғи тортиш ишлари амалга оширилди. «Оқолтинтумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан 120 та хонадонга янги маиший газ баллонлари тарқатилди. Шунингдек, «Янги ҳаёт» маҳалласининг Суғдиёна кўчасига ичимлик суви тармоғи тортилиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шуҳрат Ҳусанов мазкур маҳаллаларда аҳолининг турмуш шароитини таъминлаш, муҳандислик-ккоммуникациятизимлари ва ижтимоий инфратузилмани янада яхшилаш юзасидан қилинган ишларни кўздан кечирди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech