1 Июн 2022 йил 89

Ташкилот ҳисобчиси кредит маблағларини талон тарож қилди.

Фуқаро Э.М фуқаро И.Ш ва унинг Гулистон шаҳар Халқ таълими бўлими ходимлар иш ҳаққи бўйича ҳисоб-китоб ҳисобчиси лавозимида ишловчи акаси Ш.Илар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ҳақиқатда ҳеч қаерда ишламаган бўлса-да, фуқаролар И.Ш ҳамда Ш.Илар орқали Гулистон шаҳар 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи лавозимида ишлаганлиги ҳақидаги 2021 йил 09 март кунидаги ойлик иш ҳаққи тўғрисидаги маълумотномани сохталаштиришга эришиб, ушбу маълумотнома орқали “Асака банк” АЖ Гулистон филиали билан унинг ўртасида 2021 йил 30 март куни расмийлаштирилган кредит шартномасига асосан “маиший техника воситаларини сотиб олиш” мазмунида 36 ой муддатга, йиллик 25 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан қиймати 30.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юбориб, банк олдидаги кредит қарздорликларини тўламаганлиги натижасида ўзганинг анча миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар Халқ таълими бўлими ходимлар иш ҳаққи бўйича ҳисоб-китоб ҳисобчиси Ш.И ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в” банди ва 228-моддаси 2-қисми “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши бўйича Гулистон шаҳар Халқ таълими бўлими ходимлари томонидан содир этилган жиноят бўйича Гулистон шаҳар Халқ таълими бўлимига тақдимнома киритилган.

Мазкур тақдимнома юзасидан 31.05.2022 йилда Гулистон шаҳар Халқ таълими бўлимида жиноят муҳокамаси ўтказилиб, Гулистон шаҳар Халқ таълими бўлими раҳбарлари ва ходимлари, шаҳар прокурори ўринбосари У.Қўшбоқов, Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими, бўлинма бошлиғИ капитан Ш.Азимов, шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими суруштирувчиси катта лейтенант А.Бафоевлар қатнашишган.

Муҳокамада келгусида мазкур жиноятларни содир этилишини олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш белгилаб олинган.

 

       СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ ҲУЗУРИДАГИ ТЕРГОВ БОШҚАРМАСИ

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech