20 Сентябр 2022 йил 547

Сирдарёда тезкор ходимлар томонидан гиёҳванд ҳамда психотроп моддалар олди-сотдиси билан шуғулланиб келаётган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Сирдарё вилояти ИИБ ҳамда ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Фарғона вилоятида яшовчи, З.Ш томонидан Фарғона вилоятидан олиб келаётган гиёҳвандлик ва таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган дори воситаларини Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳудудида сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги тўғрисида тезкор маълумотлар олинган.

Олинган маълумотлар асосида ушбу шахснинг жиноий фаолиятига чек қўйиш мақсадида Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сайхунобод тумани Ўрикзор маҳалласи ҳудудида жойлашган «Сайхун» блок постида, Тошкент вилоятидан ҳаракатланиб келаётган 1993 йилда туғилган Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида яшовчи З.Ш бошқарувида бўлган Спарк русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина олд ҳайдовчи ёнидаги ўриндиқ тагидан, целлофан пакетга солинган, 16 дона «Тропикамид», 7 дона конвалютадаги, 82 дона «Регапен» ва 1 дона конвалютада 8 дона «Селофен» номли таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган дори воситалари, автомашина салонидан 1 дона электрон тарози ва целлофан пакетгача ўралган, жигар рангли, назорат ўлчовдан ўтказилганда, 0,93 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик воситасига ўхшаш восита борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида, З.Ш. ушбу дори воситаларини Сирдарё туманида яшовчи, таниши Д.З ва унинг жиноий шерикларининг буюртмасига асосан олиб келаётганлигини ва ҳозирда Д.З билан учрашишлиги кераклигини аниқланган. Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, Сайхунобод тумани Ўзбекистон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-373 автойўлининг Тошкент вилояти йўналиши йўл четида тўхтаб турган, А.А бошқарувидаги Некция-2 русумли автомашинага олдига борилиб, холислар иштирокида, автомашинада бўлган 1992 йилда туғилган Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида яшовчи, Д.З шахсий тинтув қилиниб, автомашина кўздан кечирилганда, Д.З нинг ёнида бўлган сигарет қутиси ташқи целлофанига қистирилган, қоғоз бўлаги билан ўралган, тамакига аралаштирилган, назорат ўлчовдан ўтказилганда 1,66 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик воситасига ўхшаш восита, автомашина орқа ўриндиғида бўлган сумкадан 6 дона дори воситалари, 1 дона кон валютадаги 5 дона капсуласи таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган «Селофен» дори воситалари ва целлофан бўлагига ўралган, жигар рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, назорат ўлчовдан ўтказилганда, 1,90 грамм бўлган, гашиш гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситалар, гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилишда фойдаланиладиган металлдан ясалган мослама (муштук) борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, тадбир жараёнида ушланган З.Ш холислар иштирокида шахсий тинтув қилинган, унинг эгнидаги кийимидан целлофан пакетчага солинган, жигар рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, 2 дона, назорат ўлчовдан ўтказилганда, 50,27 ва 40,55 грамм бўлган, жами 90,82 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида, З.Ш дори ва гиёҳвандлик воситаларни З.Д ва Б.Сга олиб келаётганлиги аниқланиб, Б.С ушлаш мақсадида, унинг бошқарувида бўлган Некция-2 русумли автомашина кузатилиб, Сирдарё тумани Адолат маҳалласи Буюк Турон кўчасида тўхтатилганда, автомашинада Б.Снинг укаси 1988 йилда туғилган Сирдарё тумани Адолат маҳалласида яшовчи, И.С борлиги аниқланиб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганда, унинг ёнида бўлган Редми русумли уяли телефон аппарат орқа томонидан целлофан пакетчага ўралган, жигар рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, назорат ўлчовдан ўтказилганда, 0,24 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик воситаси ўхшаш восита борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган ва ушбу воситаларни акаси Б.Сдан олганлиги аниқланиб, тезкор ходимлар томонидан 1985 йил туғилган Сирдарё тумани Адолат маҳалласида Б.С қўлга олиниб, жиноий фаолиятига чек қўйилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан З.Ш, Д.З ва Б.С ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми ва 2511-моддаси 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиниб, тадбир давомида аниқланган фуқаролар И.С, С.Х ва А.А ларни жиноятга алоқадорлиги юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech