29 Июн 2022 йил 61

Сирдарёда «Инстаграм» ижтимоий тармоғи орқали диний экстремистик оқим аъзоларининг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган диний мазмундаги материалларни оммалаштириб келаётган шахс аниқланди.

Сирдарё вилояти ИИБ ва ДХХ масъул ходимлари томонидан фуқаролар томонидан интернет ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террорчилик ташкилоти ва диний экстремистик оқим аъзоларининг таъсири остида содир этаётган жиноятларни аниқлаш ва олдини олиш юзасидан олиб борилган ҳамкорликдаги тадбирлар давомида, Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи И.К. исмли шахс интернетнинг «Инстаграм» ижтимоий тармоғида ўзига тегишли профиль орқали диний экстремистик оқим аъзоларининг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган диний мазмундаги материалларни оммалаштириб келаётганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech