9 Июн 2022 йил 266

Ўн беш минг АҚШ долларига баҳоланган қизалоқ. 

Сирдарё вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳар ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.  

1996 йилда Сирдарё вилояти, Ховос туманида туғилган, Гулистон шаҳрида яшаб келаётган фуқаро О.У ўзининг 2021 йил 03 июнь куни туғилган фарзанди О.Шни ўн саккиз ёшга тўлмаганлигини ва ожиз ахволдалигини била туриб, “харидор” фуқаро М.Г га 15.000 (ўн беш минг) АҚШ доллари эвазига сотган вақтда ушланган ва ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан О.Уга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси, 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech