30 Июн 2022 йил 127

“Mikrokreditbank” АТБ Сирдарё вилоят минтақавий филиали ходимлари ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.

Фуқаро Ж.А, расмий ҳужжатларни сохталаштирган ҳолда унга ишониб топширилган ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, “Mikrokreditbank” АТБ Сирдарё вилоят минтақавий филиали ходимлари А.У ва О.Ю ҳамда “MUXAMMADJON NURLI FAYZ” МЧЖ  норасмий рахбари С.Д билан олдиндан жиноий тил бириктириб, 2020 йил август ойида ЯТТ Ж.А ва ЯТТ Қ.Гнинг номига тикувчилик фаолиятини такомиллаштириш мақсади билан чиқарилган жами 60.000.000 сўм кредит ҳужжатларини сохталаштириб, кафил сифатида иштирок этмаган фуқаро Н.М ва фуқаро О.Иларни кафил сифатида расмийлаштириб, уларнинг номидан бажарилган имзо ва ёзувларни сохталаштириб, кредит ҳужжатларини сохталаштириб, норасмий раҳбари С.Д бўлган, ҳисобида тикувчилик ускуналари бўлмаган, “MUXAMMADJON NURLI FAYZ” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб, кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, пулларни нақдлаштириб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “Б” банди, 228-моддаси 3-қисми ва 167-моддаси 2-қисми “в” банди билан АТБМикрокредитбанк” Сирдарё минтақавий филиали собиқ ходими А.У ва бошқаларни айблаш ҳақидаги жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят иши бўйича 29.06.2022 йилда “Mikrokreditbank” АТБ Сирдарё вилоят минтақавий филиалида филиал бошлиғи Т.Калонов, Гулистон шаҳар прокурори ўринбосари У.А.Кушбаков, Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи Б.Исмоилов, Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси С.Собиров ва банк ходимлари иштирокида содир этилган жиноят муҳокама этилди.

 Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech