2 Июн 2022 йил 129

Кредит маблағларини талон-тарож қилган 2 та банк масъул ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Фуқаро Х.М, унга ишониб топширилган ўзганинг мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, “Asaka-bank” АТБ Сирдарё вилоят филиали тўғридан-тўғри савдо бўлими етакчи мутахассиси Х.Ғ билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2020 йил февраль ойида, у билан бирга Гулистон шаҳар 5-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишловчи фуқаро Ф.Қга, у турмуш ўртоғи билан бирга “LAСETTI” русумли автомашина сотиб олмоқчи бўлганлигини, автомашина тўлови учун пул етмаётганлигини, шу сабабли унинг номига “Асака-банк” АТБ Сирдарё вилоят филиалидан 15.000.000 сўм миқдорида кредит олишини, олинган кредитни ўзи тўлаб беришини айтиб, унинг ишончига кириб, алдов йўли билан унинг номига 15.000.000 сўм миқдорида кредит чиқарилишига эришиб, олинган кредитни Х.Ғнинг пулларни нақдлаштириш билан шуғулланувчи фирма ва истеъмолчи фуқаро Ф.Қ ўртасида сохта олди-сотди шартномасини тузиб, олинган истеъмол кредитини нақдлаштириб, олинган пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Шунингдек Х.М, унга ишониб топширилган ўзганинг мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, “Asaka-bank” АТБ Сирдарё вилоят филиалининг тўғридан-тўғри савдо бўлими етакчи мутахассиси х.Ғ билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2020 йил февраль ойида, у билан бирга Гулистон шаҳар 5-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишловчи фуқаро М.Рга, у турмуш ўртоғи билан бирга “LAСETTI” русумли автомашина сотиб олмоқчи эканлигини, автомашина тўлови учун пул етмаётганлигини, шу сабабли унинг номига “Asaka-bank” АТБ Сирдарё вилоят филиалидан 22.000.000 сўм миқдорида истеъмол кредити олишини, олинган кредитни ўзи тўлаб беришини айтиб, унинг ишончига кириб, алдов йўли билан унинг номига 22.000.000 сўм миқдорида кредит чиқарилишига эришиб, олинган кредитни Х.Ғ орқали амалда маиший техника буюмлари савдоси билан шуғулланмаган ва ихтиёрида умуман маиший техника буюмлари бўлмаган “NODIRBEK MEGA PROJEСT” МЧЖ билан истеъмолчи фуқаро М.Р ўртасида 11.02.2020 йилда сохта шартнома тузиб, ўтказилган истеъмол кредити пулларини нақдлаштириб олинган пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Х.М, “Асака-банк” АЖ Гулистон филиали ходими Х.Ғ, “Ипотека-банк” АТБ Сирдарё вилоят филиали ходими Д.Нларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари, 168-моддаси 3-қисми “Б” банди, 228-моддаси 2-қисми “а,Б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши бўйича АТ “Асака банк” ва “Ипотека банк” Сирдарё вилояти филиалларида содир этилган фирибгарлик жинояти бўйича АТ “Асака банк” ва “Ипотека банк” Сирдарё вилояти филиаллари бошқарувчиларига тақдимнома киритилган.

Мазкур тақдимнома юзасидан 31.05.2022 йилда АТ “Асака банк” ва “Ипотека банк” Сирдарё вилояти филиалларида жиноят муҳокамаси ўтказилиб, муҳокамада филиал ходимлари шаҳар прокурори ўринбосари У.Қўшбоқов, Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бўлими бошлиғи майор Б.Исмоилов, шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси капитан С.Собировлар қатнашишган.

Муҳокамада келгусида мазкур фирибгарлик ва бошқа жиноятларни содир этилишини олдини олиш юзасидан тегишли чора тадбирлар ишлаб чиқиш белгилаб олинган.

       СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ ҲУЗУРИДАГИ ТЕРГОВ БОШҚАРМАСИ

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech