28 Апрел 2022 йил 131

Ишга киргизиб қўйиш эвазига 100 АҚШ доллари........

Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан олинган тезкор  маълумотларга асосан исми шартли ўзгартирилган фуқаро Набиева укаси Набиевни Мирзаобод тумани “Ободонлаштириш бўлимига ишга жойлаштириш мақсадида борганида ўзини Ботир“ дея таништирган иш бошқарувчи лавозимида ишловчи раҳбар ходим билан учрашганида Ботир исмли шахс суҳбат чоғида мавжуд иш ўрни йўқлигини агарда бўлган тақдирда фуқаро Набиеванинг укасини ишга олишини маълум қилган. Шундан сўнг Набиева  бир неча бор Ободонлаштириш бўлимига борганлигини, лекин ҳар сафар  Ботир исмли шахс  бўш иш ўринлари бўлсада ҳар хил баҳоналар қилиб унга рад жавобини бериб келганлигини маълум қилган. Осон пул топиш йўлини танлаган Ботир жорий йилнинг 15 апрель куни фуқаро Набиева билан учрашиб қолганида унинг укасини 100 АҚШ доллари  эвазига ободонлаштириш бўлимига ишга жойлашишида ёрдам беришини айтган.

Олинган тезкор маълумотларга асосан жорий йилнинг 19 апрель куни вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда Мирзаобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси бош муҳандиси лавозимида ишловчи фуқаро ўз хизмат хонасида Набиевадан унинг укасини ишга жойлаб қўйиши учун келишилган 100 АҚШ долларини олган вақтида холислар иштирокида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ботир исмли шахсга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech