3 Май 2022 йил 376

Гулистонда Ички ишлар ходимига пора таклиф қилган фуқаро жиноят устида қўлга олинди.

2022 йил 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Сирдарё вилояти бўлими, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи маъмурий биносида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида, 1992 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган фуқаро Ғ.Б катта сержант Ж.Холбўтаевга автомашинасини жарима майдонидан чиқариш ва маъмурий баённомани енгилроқ жарима кўрсатилган маъмурий баённомага ўзгартириб бериш эвазига ходим томонидан бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамасдан маъмурий бинонинг ошхонасида 935.000 сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашё билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ғ.Бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

   Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech