6 Май 2022 йил 71

12 гектар экин ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 3.000 АҚШ доллари олаётган шахс қўлга олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга кўра (исми шарифи шартли ўзгартирилган) фуқаро Шокиржон Ҳайдаров бир неча йиллардан буён оила аъзолари билан биргаликда мавсумий деҳқончилик ишлари билан шуғулланиб, жорий йил ҳам деҳқончилик қилиш мақсадида экин ер майдони излаб юрган вақти Мирзаобод тумани, яшовчи «Нодиржон» исмли шахс билан танишиб қолиб, у билан ўзаро суҳбатлари чоғида, унга доимий фойдаланиш учун экин ер майдонлари олишга ёрдам қилишини, бу масалада Мирзаобод тумани ҳокими билан яқин алоқада бўлганлиги боис туман ҳокими орқали унинг номига 12,0 гектар экин ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 3.000 АҚШ доллари миқдордаги пулларни талаб қилаётганлиги юзасидан вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, Сирдарё вилояти прокуратураси Ер ресурсларини талон тарож қилинишини олдини олиш бўлими масъул ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган «Назорат остида олиш» тезкор қидирув тадбир натижасида, фуқаро Шокиржон Ҳайдаровдан қўштирноқ ичидаги қахрамонимиз Нодиржон Мирзаобод тумани ҳудудидан туман ҳокимиятида ишловчи танишлари орқали доимий равишда деҳқончилик қилиб фойдаланиш учун экин ер майдонини унинг номига қарор чиқартириб беришни ваъда қилиб 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги кимёвий ишлов берилган пулларни Гулистон шаҳар ҳудудидаги автотураргоҳда олган вақти нақд пул билан ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб далилий ашёлар олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech